Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

2019 йилда Ислом дунёси пойтахтлари танланди

A A A
2019 йилда Ислом дунёси пойтахтлари танланди

Тунисда бошланган Ислом мамлакатлари Маданият вазирлари конференциясида Тунис, Қуддус, Шри Бҳагаван ва Биссау шаҳарлари 2019 йилда Ислом дунёси маданияти пойтахтлари сифатида танланди, деб хабар беради IQNA.

Тадбирда ISESCO Бош директори Абдулазиз ибн Усмон Тажири, Баҳрайн маданият ишлари бошқармаси бошлиғи ва бир қатор Ислом мамлакатлари маданият вазирлари ва вакиллари иштирок этган.

Маълум бўлишича, 2019 йилда Ислом дунёси пойтахтларини танлаш учун  ISESCO дастурлари доирасида Тунис, Қуддус, Шри Бҳагаван бандаргоҳи ва Биссау (Гивинея пойтахти) шаҳарларида Ислом дунёси маданияти пойтахти тантаналари ўтказилади.  

28 ноябрь куни ўз ишини бошлаган Ислом мамлакатлари маданият вазирлари конференциясида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 57 та давлатнинг маданият вазирлари, қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Манба: Islom.uz

Киритилди: 18:04 01.12.2018. Ўқилди: 3760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!