Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

2019 йилда АҚШ президенти қанча пул ишлаб топди?

2019 йилда АҚШ президенти қанча пул ишлаб топди?

Америка ҳукумати ҳузуридаги этика масалалари бошқармаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2019 йилдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Трамп Флоридадаги Мар-а-Лагро курортидан 21,4 миллион доллар ишлаган. 

Вашингтондаги меҳмонхонаси Трампга 40,5 миллион доллар даромад келтирган. У ўтган йили Trump National Doral Miami курортидан 77,2 миллион доллар ишлаган бўлса, гольф-клуби 17,7 миллион доллар даромад олган.

The Wall Street Journal нашрининг баҳолашига кўра, Трампнинг бизнес-тузилмаларидан олган умумий даромади камида 446 миллион долларни ташкил этган.

Дональд Трамп бир неча бор ўз солиқ декларациясини эълон қилишдан бош тортганди. У бу қарорини аудит олиб борилаётганлиги билан изоҳлаган.

Киритилди: 07:45 02.08.2020. Ўқилди: 4053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!