Жорий йил 20 июндан академик лицейларда 2021/2022 ўқув йили учун ўқувчилардан ҳужжатларини қабул қилиш бошланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар академик лицейларда ташкил этилган маслаҳат кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Бундан ташқари, ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали академик лицейларга ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича онлайн топшириши ҳам мумкин бўлади.
Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топширади.
Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.