Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

193 МИЛЛИОН СЎМЛИК КЎЧМАС МУЛК АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛДИ

193 МИЛЛИОН СЎМЛИК КЎЧМАС МУЛК АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛДИ

Банк кредити қарзи учун кўп қаватли уйдаги квартира хатланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг 2025 йил 15 июль кунида берилган ижро варақасига асосан йирик миқдордаги кредит қарздорлигини ундириш бўйича қатъий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳужжатига мувофиқ, қарздор **А.А.**дан ундирувчи Банк фойдасига 156 125 154 (бир юз эллик олти миллион бир юз йигирма беш минг бир юз эллик тўрт) сўм миқдоридаги кредит қарзини ундириш белгиланган.

Қарздорликни қоплаш мақсадида гаров сифатида қўйилган, кўп қаватли уйда жойлашган квартира хатланиб, унинг бозор қиймати 193 726 104 (бир юз тўқсон уч миллион етти юз йигирма олти минг бир юз тўрт) сўм этиб белгиланди.

Мазкур кўчмас мулк амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ электрон аукцион савдоларига чиқарилди.

Ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюроси томонидан қонун доирасида давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!