«Барселона» вингери Ламин Ямал Испания футболи тарихида яна бир ноёб натижа қайд этди.
Журналист MisterChip маълумотига кўра, Ямал «Барселона» сафида барча мусобақалардаги 50-голини 19 ёшу 49 кунлигида урди ва клуб миқёсида бу маррага етган Испания футболи тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Аввалги рекорд Мадриднинг «Реал» клуби афсонавий ҳужумчиси Раул Гонсалесга тегишли эди. У клуб даражасида 50 та голлик маррага 19 ёшу 249 кунлигида етган.
Ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни яна бир машҳур испаниялик ҳужумчи Фернандо Торрес эгаллаб турибди. У 50-голини 20 ёшу 221 кунлигида урган.
Ламин Ямал ўзининг юбилей — 50-голини Ла Лиганинг «Райо Вальекано»га қарши учрашувида киритди.
Шу тариқа, 19 ёшли «Барселона» юлдузи Раулнинг кўп йиллик натижасини 200 кунга яқин фарқ билан янгилади.