Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади. Бу ҳақда Махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт-томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказмаслик каби қатор чекловлар белгиланди.

Киритилди: 11:15 17.04.2021. Ўқилди: 5008 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!