Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

16 январдан ОТМларда дарслар фақат анъанавий тарзда ўтиладими?

16 январдан ОТМларда дарслар фақат анъанавий тарзда ўтиладими?

Ижтимоий тармоқларда республикадаги барча олий таълим муассасаларида 2021 йил 16 январдан дарс жараёнлари фақат анъанавий тарзда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

Kun.uz мухбири мазкур хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ёлғон маълумот. 

Қайд этилишича, республикадаги олий таълим муассасаларида дарсларни анъанавий тарзда ташкил қилиниши фақат вазирликка боғлиқ эмас. Бунинг учун Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 ноябрдан эътиборан анъанавий шаклда давом эттирилмоқда. Бунда талабаларнинг ўзи анъанавий ёки онлайн таълим шаклини танлаши мумкин.

Киритилди: 12:33 12.12.2020. Ўқилди: 3512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!