Бельгия терма жамоаси футболчиларининг ҳар бири жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритгани учун 358 500 евро мукофот олади.
Бу пулларга ўйинчи 15та «Шевроле Малибу» автомобилини сотиб олиши мумкин.
Derniere heure хабарига кўра, бош мураббий Роберто Мартинес 750 минг евро миқдорида мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасида ўз тарихидаги энг яхши натижани қўлга киритди.
Manba: tribuna.uz