Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

1500 доллар эвазиги ўқишни кўчириб беришни ҳал қилмоқчи бўлган шахс ушланди

1500 доллар эвазиги ўқишни кўчириб беришни ҳал қилмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. бошқа бир фуқаро О.Р.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий ўқув юртининг биринчи курсни тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига ўқишини кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:17 28.03.2023. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!