Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

13 йил ўтиб Дамашқда Қатар элчихонаси қайта очилди

13 йил ўтиб Дамашқда Қатар элчихонаси қайта очилди

Қатар орадан 13 йил ўтиб, Дамашқдаги, фуқаролар уруши бошланганда ёпилган элчихонасини қайта очди. Бу воқеа хорижий ҳукуматлар ушбу араб давлатининг янги ҳукмдорлари билан алоқа ўрнатишга интилаётган бир пайтда юз берди.

“Arab News” нашри ёзишича, Қатар Президент Башар Ал-Асад ҳокимиятдан ағдарилгач, Сурияда Туркиядан кейин расман элчихона очган иккинчи давлат ҳисобланади.

Айрим араб ўлкаларидан фарқли ўлароқ, фуқаролар уруши пайтида мухолиф гуруҳлар ёнини олган Қатар Асад ағдарилишидан олдин муносабатни тиклашга ҳаракат қилмаган.

Бир неча кун олдин Доҳа ўтиш даври ҳукумати билан учрашиш учун Дамашққа дипломатик делегация юборди. Миссиямиз “Доҳа Сурия халқини қўллаб-қувватлашга тўлиқ содиқлигини билдирди”, деган қатарлик дипломат.

Европа Иттифоқи ҳам Дамашқдаги дипломатик миссиясини давом эттиришга тайёрлигини билдирди, Буюк Британия, Франция ва Америка Қўшма Штатлари Асад ҳокимиятдан ағдарилгач. Сурия пойтахтига делегацияларини юборган. Айни пайт Дамашқдаги Париж элчихонаси тепасида Франция байроғи кўтарилган, бироқ мамлакатнинг Сурия бўйича махсус вакили миссия “хавфсизлик талаблари бажарилмагунча” ёпиқ қолишини айтди.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!