Юнусобод туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 13-май соат 22:00 дан 15-май 06:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
"Кўрсатилган муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!", дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.