Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

12 ёшли бола поезд ғилдираклари остида жон берди

A A A
12 ёшли бола поезд ғилдираклари остида жон берди

Россияда 12 ёшли бола поезд ғилдираги остида қолиб, вафот этди. Фожиа бугун, 11 июнь куни Ярославль вилоятидаги Берендеево темир йўл станцияси ҳудудида содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ўсмир пиёдалар ўтиш йўлаги бўйлаб югурган. Айни шу вақтда уни поезд уриб юборган. Бола олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлади.

"Прокуратура шикастланиш жойидаги темир йўл йўлининг ҳолатини, темир йўл кесишмасининг хавфсизлигини текширади ва барча масъул шахсларнинг ҳаракатларини баҳолайди", деди Шимолий-Ғарбий транспорт прокуратураси матбуот хизмати.

Киритилди: 23:28 11.06.2021. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!