Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

12 июнь куни Ерга яқин масофадан хавфли астероид учиб ўтади

12 июнь куни Ерга яқин масофадан хавфли астероид учиб ўтади

Диаметри 500 метрдан ошадиган 1994 XD астероиди 12 июнь куни Ерга 3,1 миллион километр масофада яқинлашади. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси М. В. Келдиш номидаги Амалий математика институти хабарида айтилди, дея хабар беради TASS.

«2023 йил 12 июнь куни Ерга йирик (диаметри 500 метрдан ортиқ) потенциал хавфли астероид (488453) 1994 XD яқинлашади. Астероид (488453) 1994 XD 3,1 миллион километр масофадан учиб ўтади, бу тахминан Ойгача бўлган ўртача масофадан 8 баравар кўп», – дейилади хабарда.

Объект Китт-Пик расадхонасида 1994 йил 1 декабрда топилган.

Киритилди: 20:44 31.05.2023. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!