Сомалида 30 ёшли Шукри Абдуллоҳим Варсам тошбўрон қилинган. У эри бўла туриб яширин равишда 11 та эркакка турмушга чиққанликда айбланган.
“Милли.аз” сайтининг АҚШ нашриётига таяниб берган хабарига кўра, террорчи “Ал-Шабаб” гуруҳи Шариат маҳкамаси уни зинокорликда айблаб, қатл ҳукмига қарор берган. Қатл Қуйи Шабелла вилоятидаги Саблале шахрида ижро этилган. 9 киши маҳкамада гувоҳлик бергач, Шукрининг яширин никоҳлари ошкор бўлган ва тошбўрон қилиб ўлдирилган. Шукрининг асл эри хотинининг ноқонуний никоҳларидан бехабар бўлган.