Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

100 йил ичида биринчи марта: Австралия коронавирус туфайли ноодатий қарор қабул қилди

100 йил ичида биринчи марта: Австралия коронавирус туфайли ноодатий қарор қабул қилди

Австралия пойтахтида коронавирус туфайли жорий этилган карантин кучсизланганидан сўнг CОVID-19 нинг такроран тарқалиши муносабати билан расмийлар икки штат - Янги Жанубий Уэльс ва Виктория, шу қаторда Мельбурннинг энг йирик шаҳри ўртасидаги чегарани ёпишга қарор қилишди.

"Sidney Morning Herald"нинг хабар беришича, 5 июль арафасида штатда инфекция тарқалиши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич қайд этилган - 127 ва икки бемор вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда штатни боғлайдиган йўлларда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилган.

 

Шу билан бирга, чегара пунктларининг аҳолиси уни "ишлаш, ўқиш ёки бошқа муҳим масалалар" учун бемалол кесиб ўтишлари мумкин бўлиб, бунинг учун махсус рухсат бериш тизими жорий этилади.

 

 

 

Киритилди: 22:49 06.07.2020. Ўқилди: 3716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!