Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

10 та тадбиркорлик субъекти ва 16 нафар масъул шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида чора кўрилди

10 та тадбиркорлик субъекти ва 16 нафар масъул шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида чора кўрилди

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган реклама материалларининг Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан тизимли равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳудудлар кесимида
Фарғона вилояти
Ҳудудий бошқарманинг ўтказган жами 990га яқин мониторинг ишлари давомида ўзбошимчалик билан ўрнатиш ҳолатлари аниқланган ташқи реклама воситалари юзасидан тадбиркорлик субъектларига тушунтириш олиб борилди. Шундан 390 та қонун бузилиш ҳолати жойида бартараф этилди ҳамда 120 тасига “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан хулосалар берилди.

Мисол тариқасида Фарғона шаҳрида жойлашган “Vodiy darxon trans” МЧЖ ҳамда “Zikr Media” МЧЖлар томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси, “Mo’jiza Honeymoon” МЧЖ томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси, “Vodiy Siddiq Travel” МЧЖ томонидан эса мазкур қонуннинг 17-моддаси талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди ва ушбу Жамиятларга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан молиявий жарима қўлланилди. Мавжуд қонун талаблари бузилишига йўл қўйган 16 нафар масъул мансабдор шахсга нисбатан МЖтК нинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига юборилди.
Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишларда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан вилоятда фаолият юритувчи “Maftuna Hazrati Ali”, “YAIIM TRADE”, “NAFTA OIL PARKENT”, “Pure Petrol” МЧЖларга нисбатан махсус комиссия томонидан иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш натижасида, юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирига “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига биноан молиявий жарималар қўлланилди.
Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Термиз шаҳридаги ташқи рекламаларнинг қонунийлиги юзасидан ўтказилган ўрганишларда “DAVR BANK” хусусий акциядорлик тижорат банки Термиз банк хизматлар маркази томонидан кўп қаватли уйларнинг том қисмига қонун ҳужжатларига зид равишда ташқи реклама жойлаштирилганлиги аниқланиб, ташқи реклама воситасини қонунийлаштириш чораларини кўриш юзасидан профилактика хабарномаси тақдим этилган.

Бироқ, ташқи реклама учун тегишли паспортни расмийлаштириш чораси кўрилмаганлиги сабабли “DAVR BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкига нисбатан молиявий жарима қўлланилди.
Навоий вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Madagaskar land” МЧЖ томонидан “Навоий саҳоват манзили” МЧЖга тегишли овқатланиш масканини камситувчи рекламадан фойдаланганлиги юзасидан йўллаган мурожаат ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида, “Madagaskar land” МЧЖ ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида ҳақиқатан ҳам “Навоий саҳоват манзили” МЧЖга тегишли овқатланиш масканини камситувчи рекламани жойлаштириб, “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузганлиги аниқланди. Махсус комиссия томонидан “Мадагаскар ланд” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Шунингдек, Жамиятга нисбатан молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Киритилди: 10:17 25.06.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!