Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

10 сентябрдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархи кўтарилади

10 сентябрдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти  нархи кўтарилади

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори билан 10 сентябрдан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгаради.

Ҳужжат билан вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖ, Чирчиқ шаҳар «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖнинг истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар нархи ўзгармоқда.

Хусусан, «Иссиқлик таъминоти» аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун 102 810,4 сўм/Гкал (ҚҚС билан) нархни таклиф этмоқда. Ҳозирда у 93 464 сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун эса бир Гкал учун 560 минг сўмдан 700 минг сўмга кўтарилади.

Киритилди: 05:47 20.08.2025. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!