Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

1 октябрдан солиқ ошади (ЖАДВАЛ)

1 октябрдан солиқ ошади (ЖАДВАЛ)

Президент “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани хабар берилганди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорининг 19-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

Акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодасидаги акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда реализация қилинган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади.

Табиий ва суюлтирилган газ бўйича акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ишлаб бериш учун берилган (даваль) хомашёдан олинадиган бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкалари миқдори чакана реализация қилинган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг акциз солиғи ҳисобга олинган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хомашёдан даваль асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғисининг ҳажми бўйича бензин, дизель ёқилғиси ва газни чакана реализация қилишга акциз солиғини тўловчилар, уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали реализация қилишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Киритилди: 10:20 27.09.2019. Ўқилди: 8504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!