Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

1 миллион доллар: Путиннинг боши учун мукофот ваъда қилинди

A A A
1 миллион доллар: Путиннинг боши учун мукофот ваъда қилинди

Россиялик тадбиркор, СЕО Transparent Business компанияси бош директори, ҳозир АҚШда яшовчи Александр Конанихин Путиннинг бошига мукофот берилишини маълум қилди. У тажовузкор мамлакат президентини қўлга оладиган зобитга 1 миллион доллар тўлашга ваъда беради. Конанихин томонидан чоп этилган фотосуратга кўра, у Путиннинг ўлдирилиши учун пул тўлашга тайёр.

"Мен ўз конституциявий бурчини бажариб, Россия ва халқаро ҳуқуққа кўра Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида ҳибсга оладиган зобитларга (офицер) 1 миллион АҚШ доллари тўлашга ваъда бераман. Путин Россия президенти эмас. Россиядаги кўп қаватли уйларни портлатиш бўйича махсус операция ўтказилиб, сўнгра эркин сайловларни бекор қилиб, рақибларини ўлдириб, конституцияни бузди. Мен этник рус ва Россия фуқароси сифатида Россияни деназиялаштиришга ёрдам беришни ўзимнинг маънавий бурчим деб биламан. Украинага Путин қўшинининг олдинга силжишига қаршилик кўрсатишда қаҳрамонона ҳаракатларида ёрдам беришда давом этинг", деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, Facebook кейинчалик сурат туфайли Конанихиннинг хабарини блоклаган, бироқ тадбиркор матнни давом эттирган. Конанихин, шунингдек, ўз хабарлари асосида ОАВ материалларини тарқатди.

Киритилди: 10:34 03.03.2022. Ўқилди: 14502 марта. Фикрлар сони: 60 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда