Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

1 августдан ташаббусли бюджетда янги тартиб жорий этилади

1 августдан ташаббусли бюджетда янги тартиб жорий этилади

Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга мувофиқ, ҳар бир депутат «Очиқ бюджет» ахборот порталида бир мавсум учун ўзига ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳани танлаб, уларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиши мумкин.

Шу билан бирга, депутатнинг ваколати муддатидан илгари тугатилган тақдирда, ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарори асосида тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиб лойиҳалар бошқа депутатлар томонидан аниқланади.

Мазкур тартиб ташаббусли бюджет доирасида аҳоли таклиф этган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда депутатларнинг жараёндаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:42 30.07.2026. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!