Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

1,69 миллиард евро эвазига 19 ва 8-ўрин

1,69 миллиард евро эвазига 19 ва 8-ўрин

Англиянинг икки гранди — "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" трансфер бозорида катта маблағ сарфлаётганига қарамай, Премьер-лигада муваффақиятсиз иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳар икки клуб сўнгги бешта трансфер ойнаси давомида янги футболчилар хариди учун жами 1,69 миллиард евро сарфлаган.

"Манчестер Юнайтед" чемпионатнинг 12 та учрашувида атиги битта ғалаба қозониб, 8 очко билан 19-ўринда бормоқда.

"Челси" эса 16 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Лондонликлар АПЛдаги сўнгги бешта учрашувнинг тўрттасида мағлуб бўлишди.

12-турда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Брентфорд"га (0:4), "Челси" эса сафарда "Ноттингем Форест"га (2:3) имкониятни бой берди.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар