Бош прокуратура хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Ч.З.” оилавий корхонаси иш бошқарувчиси ошхонани электр тармоғига ноқонуний равишда улаб, жами 1 млрд 523 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов давомида етказилган зарардан 550 млн сўмини қопланиши таъминланди.