Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рамазон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди

13 май, Рамазон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари жамоат транспорти ҳаракатини қуйидагича ташкил этиш белгиланди: 

  • 2021 йил 13 май - дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00дан бошланади;
  • 2021 йил 14 май - дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2021 йил 15 май - дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2021 йил 16 май - дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади. 14-15 май кунлари ҳам ишланмайдиган кунлар деб белгиланди. 16 май эса якшанба.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Киритилди: 17:00 11.05.2021. Ўқилди: 1661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!