Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Диққат! Миллий гвардия абитуриентларни жиддий огоҳлантирди!

Диққат! Миллий гвардия абитуриентларни жиддий огоҳлантирди!

Жорий йилнинг август ойи бошларида Иштихон тумани Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро З.А. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Каттақўрғон шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 2019 йил март-апрель ойларида таниши Н. Б. ўзини Тошкент шаҳар Миллий гвардиясида ишлашини айтиб, ишончига кириб, уни Миллий гвардия Ҳарбий-техника институтида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 8000 АҚШ доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1500 AҚШ долларини олгани, ваъдасини бажармагандан сўнг, 2019 йил июль ойиларида 1000 АҚШ долларини қайтариб бериб, қолган пулларини ҳозирга қадар қайтариб бермаётганлиги сабабли, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар бермоқда.

"Фуқаро З.А.нинг аризаси асосида Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган 32 ёшли Н.Б.га нисбатан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ҳамда ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик), 28-моддаси (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси 1-қисмида (Пора бериш) кўзда тутилган жиноят аломатлари борлигини аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган. 

Шунингдек, олиб борилган суриштирувлар натижасида нафақат 2019 йилда балки жорий йилда йилда ҳам Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган номзодлар рўйхатида аризачи З.А.нинг йўқлиги аниқланди ҳамда фуқаро Н.Б. Миллий гвардия тизимида хизмат қилмаслиги ва шу билан бирга, муқаддам ҳеч қайси ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар таркибида ҳам фаолият юритмаслиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан  Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарларга алданиб, жиноятга шерик бўлманг!

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини ишонтириб айтамизки, пул эвазига ўқишга киритиб қўяман, деган фирибгарларнинг ҳавойи ваъдаларига ишониб қолиш оқибатида ўзингизга жабр қилманг. Ўз билимига ишониб, катта умидлар билан олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган барча абитуриентларга омад тилаймиз!

P.S. / Агар сизга моддий бойлик эвазига Миллий гвардия тизимига иш ёки ўқишга киритиб қўйиш таклифи билан мурожаат этишса, бу ҳақда дарҳол бизга қуйидаги телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Шахсий таркиб бўйича инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари телефон рақамлари

Тошкент шаҳри бўйича – 71-298-70-48

Тошкент вилояти бўйича – 70-764-70-33

Сирдарё вилояти бўйича – 67-226-70-79

Жиззах вилояти бўйича – 72-226-62-06

Самарқанд вилояти бўйича – 99-337-78-59

Навоий вилояти бўйича – 99-021-05-07

Бухоро вилояти бўйича – 65-221-87-70

Қашқадарё вилояти бўйича – 91-456-11-55

Сурхондарё вилояти бўйича – 76-221-10-79

Андижон вилояти бўйича – 74-224-11-05

Фарғона вилояти бўйича – 73-244-35-17

Наманган вилояти бўйича 69-224-84-58

Хоразм вилояти бўйича – 99-965-68-69

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 61-225-06-86", — дейилади хабарда.

Киритилди: 15:58 27.08.2020. Ўқилди: 5850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!