Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 195,6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (23.07.2020 ‼️Табиий газ: 46,557 млн. м3; кўмир: 6 280 тонна; сув: 8,1 млн. м3); деб хабар бермоқда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати.
*Мисол учун қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирамиз: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилади;
Натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;
Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 195,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 164 285 714 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.
Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 164 миллион 285 минг 714 дона чироқ ёниб туради...