Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

+135. Тошкент ва Сирдарёда яна аҳоли орасида касаллик аниқланди

+135. Тошкент ва Сирдарёда яна аҳоли орасида касаллик аниқланди

?2020 йил 28 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7948 (+135) нафарни ташкил этмоқда.
 
?Янги касалланиш ҳолатларининг 108 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
 
❗️Айни пайтда юртимизда 5329 (+89) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2597 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 00:05 29.06.2020. Ўқилди: 3861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!