Бугун 28 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

7725. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга ошди

7725. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга ошди

2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2465 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 
 

Киритилди: 10:04 28.06.2020. Ўқилди: 2854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!