Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шифокорлар коронавирусдан ўлган одамнинг ўғлидан суюнчи олишди. Нега?

A A A
Шифокорлар коронавирусдан ўлган одамнинг ўғлидан суюнчи олишди. Нега?

Шифокорлар хато қилиб коронавирусга чалинган беморнинг ўғлига отасининг тузалгани ҳақида хабар беришди. "Тhe Mirror" хабарига кўра, беморларни адаштириб қўйишган ва ўлган беморнинг ўғлига отаси тузалаётганини айтиб, суюнчи олишган.

Ҳодиса АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги қариялар уйида юз берди. 6 апрель куни 91 ёшли Томаса Мастропьетронинг коронавирусга чалингани маълум бўлди. Икки кун ўтгач шифокорлар эркакни қариялар уйининг юқумли касалликлар бўлимига ўтказишди, у ерда ўша пайтда ўнлаб ходимлар ва муассаса ишчилари бор эди.

Шифокорлар Томаснинг ўғли Стивни чақириб, кекса отасини маҳаллий касалхонага олиб боришни таклиф қилишди. Палаталар тўлганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, Стив шифокорлардан отасини қариялар уйида қолдиришларини сўради. "Мен тўғри қарор қилдим деб ўйлагандим, аммо энди касалхонага ётқизишдан бош тортганим учун ўзимни кечира олмаяпман", деб тан олди у.

Стив отасининг касал эканлиги тўғрисида хабар топгандан бир неча кун ўтгач, унга қариялар уйидан қўнғироқ қилишди. Муассаса ходимлари отаси мўъжизавий тарзда касалликдан халос бўлганини ва тузалаётганини айтишди. Стив хушхабарни эшитганидан хурсанд бўлди, лекин ишона олмади, чунки сўнгги кунларда отасининг аҳволи анча оғир эди.

Орадан тўрт соат ўтгач, Стивга яна қариялар уйидан мурожаат қилишди ва хато юз берганлиги ҳақида хабар беришди. Маълум бўлишича, отасини бошқа бемор билан адаштириб қўйишган, аслида, Томас коронавирусдан вафот этганди. Шифокорлар беморлар кўпайиб кетганидан шошилиб, Томас ва бошқа беморнинг шахсини аниқлаб турувчи билакузукларни аралаштириб юборишган.

Хатони дафн маросими ишчиси пайқади, марҳумга турли номдаги иккита билакузук тақилганди. Марҳумни аниқлаш учун дафн маросими ходимлари Стивга Томаснинг жасади фотосуратларини юборишди.

"Биз бундай хатога йўл қўйганимиздан афсусдамиз ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз", деди қариялар уйи маъмурияти вакили. Стив отаси билан хайрлашишга улгурмаслигидан жуда афсусда эканлигини таъкидлаган.

Киритилди: 12:39 21.04.2020. Ўқилди: 9786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!