Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди

A A A
Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди

Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган қарорга биноан, Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

- Университетга таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилади;

- Университетда таълим жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизими асосида амалга оширилади;

- хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари мустақил тасдиқланади;

- жорий йилда Университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади;

- кейинги ўқув йилидан, яъни 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу тажриба бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда жорий этилади.

- Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 20а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилади;

- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил 1 августга қадар мазкур бандга мувофиқ Университетга берилган ҳудудда Университетнинг янги 9 қаватли биноси ва спорт мажмуасини қуриш ва фойдаланишга топширади.

 

Киритилди: 22:32 16.04.2020. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!