Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Финляндия Россия билан чегарада 200 километрлик девор қурди

Финляндия Россия билан чегарада 200 километрлик девор қурди

Финляндия Россия билан шарқий чегараси бўйлаб 200 километр узунликдаги девор қуришни якунлади.

Ички ишлар вазири Мари Рантанен бу ҳақда Нуиямаа чегараси яқинида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Yle нашри.

​Финляндия расмийлари девор қурилишини 2022 йил октябр ойида маъқуллаган. Қурилиш ишлари 2023 йил апрел ойида мамлакатнинг жануби-шарқида, Иматра шаҳри яқинида бошланган.

Рантанен девор қурилишига Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Европадаги хавфсизлик ҳолати сабаб бўлганини таъкидлади.

​"Менимча, қачондир биз бундай маблағларга кўпроқ эҳтиёж бор-йўқлигини баҳолаймиз. Хусусан, биз шарқий аъзо давлатлар учун Европа Иттифоқининг маблағларига муҳтожмиз, шунда биз бундай лойиҳаларни молиялаштира оламиз", деди Рантанен хоним.

​Финляндия НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Россия билан энг узун чегарага эга бўлиб, унинг ҳажми 1300 километрдан ошади.

Ҳозирда ўрнатилган девор бутун чегаранинг атиги 15 фоизини қоплайди.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!