Украина бош прокурори қўл остидаги ходими фирибгарликка алоқадор колл-марказларини ноқонуний ҳимоя қилишда айбланганидан кейин истеъфога чиқди
Бу ҳақда бош прокурор Руслан Кравченко ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди.
"Бу сиёсий қарор ва мен уни онгли равишда қабул қилдим. Бош прокурор лавозими сиёсий қарама-қаршилик воситаси сифатида ишлатилишини истамайман", — деди у.
Кравченко Украина Миллий коррупцияга қарши буроси (НАБУ) ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (САП) томонидан Бош прокуратура мансабдори билан боғлиқ жиноий ташкилот фош этилгани ҳақида хабар берилганидан бир ҳафта ўтиб истеъфога чиқди.
Тергов маълумотларига кўра, ташкилот фирибгарлик колл-марказлари тармоғи билан боғлиқ бўлган. Кравченко ушбу схемага алоқадорлигини рад этган ва айбловлар бўйича позицияси ўзгармаганини таъкидлади.