Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади

Киевга баллистик ракеталар билан зарба берилди. Айни пайтда Украина ҳам Саратов шаҳрига дрон ҳужуми уюштирган.

8 сентябрь куни эрта тонгда, АҚШ музокарачилари жўнаб кетганидан кўп ўтмай, Россия Украина пойтахти Киевга ҳаво ҳужумларини қайта бошлади. Бу ҳақда Reuters ёзди.

Шаҳар мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, шаҳарга баллистик ракеталар билан ҳужум қилинган ва олти киши жароҳатланган.

“Одамлар турар жой биносида қолиб кетган, Киевнинг турли жойларида ёнғинлар чиққан”, — деб ёзди Кличко Telegram’да.

Киев ҳарбий маъмуриятига кўра, қулаган вайроналар оқибатида беш қаватли турар жой биноси ва уч қаватли уй шикастланган ҳамда одамлардан бошпана излаш сўралган.

Киевда портлашлар эшитилаётган бир пайтда, қўшни Польша ҳаво ҳудудининг бузилиши хавфидан ҳимояланиш учун ҳарбий авиация амалиётларини бошлади.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!