Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

2026-йил 26-декабрдан Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Маврикий туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот Ўзбекистоннинг “Prestige Travel” компанияси ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Маврикийнинг етакчи туризм компаниялари ва меҳмонхона брендлари вакиллари ҳамда маҳаллий туроператорлар иштирок этиб, икки томонлама туристик лойиҳаларни ишга тушириш ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Режага кўра, дастлабки босқичда 26-декабр ва январь ойларида жами 4 та Тошкент — Маврикий — Тошкент қатнови амалга оширилади. 2027-йил июнидан эса ушбу йўналиш бўйича ҳафтасига бир марта мунтазам рейслар йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Янги йўналиш Ўзбекистон туризми учун Африка қитъасида янги бозор очишдан ташқари, Тошкентнинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларидан Маврикийга йўловчилар оқимини йўналтирувчи транзит маркази сифатидаги салоҳиятини оширади. Келгусида Қозоғистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатлари сайёҳлари Тошкент орқали Маврикийга учишлари мумкин бўлади.

Киритилди: Бугун 11:14. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!