АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ томонидан Эрон билан бошланган уруш тугаганидан кейин нефть нархи пасайишини маълум қилди.
Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Эрон билан урушда ғалаба қозонганимизда, бошқа нархлар сингари, нефть нархи ҳам янада кескин пасаяди", деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, нефть нархи дастлаб бир галлон учун 3 долларга тушади, кейин эса аста-секин 2 доллардан пастга тушади: "Буларнинг барчаси тезда содир бўлади ва Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмайди".