📋 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:
🔸 давлат буюртмачиларининг харид режалари эълон қилингандан кейин ушбу маълумотлар автоматик равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга электрон хабарнома тарзида юборилади;
🔸 бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган маҳаллий аукцион савдоларини ўтказиш йўлга қўйилади.
🔸 бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционда 1 та тадбиркор иштирок этган тақдирда, аукцион ўтказилган деб ҳисобланади.
❇️ 2026 йил 1 июлдан қуйидагилар жорий этилади:
➖ давлат харидларига оид таклифларни давлат харидлари электрон тизими орқали фақат электрон шаклда баҳолаш;
➖ давлат буюртмачилари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилувчи шахсларга ишончномаларни давлат харидлари электрон тизими орқали электрон кўринишда расмийлаштириш.
🗓 Қуйидаги механизмларни назарда тутувчи “Давлат харидларида назорат” саҳифаси жорий этилади:
▫️ давлат харидлари соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар вужудга келиши мумкин бўлган хавфларнинг ягона таснифини шакллантириш;
▫️ хавф-хатарларни тоифаларга ажратиш, шунингдек, уларни автоматик аниқлаш ва хабардор қилиш;
▫️ давлат буюртмачиларини содир этган ҳуқуқбузарликларига кўра тоифаларга ажратиш;
▫️ давлат харидларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи “Харидларда KPI” рақамли рейтингини жорий қилиш.