Янги қонун лойиҳасига кўра, ён шажара бўйича 2-, 3- ва 4-даражадаги қариндошлар — тоға, амаки, амма, хола ва уларнинг жиянлари, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузиш таъқиқланади.
Аммо фарзандликка олинган ёки ўгай фарзандлар учун бундай чеклар қўлланилмайди, агар улар ҳақиқатан қариндош бўлмаса.
📉 Шунингдек, ҳомиладорлик ёки бола туғилиши ҳолларида туман/шаҳар ҳокими никоҳ ёшини 1 йилга камайтириши мумкин.
⚖️ Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш учун жарима 20,6–41,2 млн сўм, ёки 240–300 соат мажбурий жамоат ишлари, ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланади.