Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ҲАМАС Ғазо бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин

ҲАМАС Ғазо бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин

ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга қарор қилди.

Sky News Arabia телеканали бу ҳақда ҳаракат расмийларининг Фаластин озодлик ташкилотига мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Маълум қилинишича, ҲАМАСнинг бу қарорга келишида Миср муҳим рол ўйнаган.

«ҲАМАС Қоҳирага ташриф буюрган делегациясига Миср томонидан кучли босим ўтказилганидан сўнг Ғазо устидан назоратни Фаластин маъмуриятига топширишга рози бўлди. Бунга жавобан ҲАМАС Ғазо амалдорларини янги маъмуриятда иш билан таъминлашни ва агар улар ишдан бўшатилса, маошларини олишда давом этишни талаб қилмоқда», – дейди манбалар телеканалга.

Сектордаги Исроил-ҲАМАС келишувининг иккинчи босқичи бўйича музокараларни яқин кунларда давом эттириш режалаштирилган.

Ҳозирда 73 нафар исроиллик ҲАМАС томонидан гаровда бўлиб, уларнинг аксарияти эркаклар, жумладан, Исроил аскарларидир. Ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ кучга кирган 19 январдан буён 5 марта маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Натижада 21 исроиллик эвазига 730 дан ортиқ фаластинлик маҳбус озод этилди.

Киритилди: 12:03 17.02.2025. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!