Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп тарихда энг қисқа урушни олиб бориши мумкин

Трамп тарихда энг қисқа урушни олиб бориши мумкин

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп даврида Гренландиянинг ҳарбий йўл билан АҚШга қўшилиши инсоният тарихидаги энг қисқа қуролли можарога айланиши мумкин. Бундай фикр таҳлилчиларнинг баҳоларига таянган ҳолда Politico газетасининг материалида келтирилган.

Мутахассислар Америка ҳарбийлари 1940 йиллардан бери Гренландияда булгани учун. Уларнинг оролда бўлиши 1951-йилги АҚШ ва Дания ўртасидаги шартномада расман белгиланган. Шу билан бирга, Гренландияда Арктикадаги энг йирик Туле авиабазаси ташкил этилди, унда 10 минг кишигача бўлган контингент жойлаштирилган ва ядровий қуролга эга бўлган стратегик бомбардимончи самолётлар жойлаштирилган. 2023 йилда авиабаза ракета ҳужумидан огоҳлантириш ва Арктика зонасини назорат қилиш тизими вазифаларини бажарувчи Pituffik космик базаси деб ўзгартирилди.

Нашрнинг таъкидлашича, шартномага кўра, АҚШ Гренландияни ҳар қандай ҳужумдан ҳимоя қилиш мажбуриятини олган, чунки Дания Қуролли кучлари ташқи ёрдамсиз эҳтимолий босқинчига қаршилик кўрсата олмайди.

"Дания Гренландияни ёлғиз ўзи ҳеч кимдан ҳимоя қила олмаслигини жуда яхши англайди. Савол шундаки, [америкаликлар] ким билан урушади? Ўзларининг ҳарбий ходимлари биланми? Ахир улар аллақачон у ерда," - дея газета Копенгаген университети Ҳарбий тадқиқотлар маркази катта илмий ходими Кристиан Соби Кристенсеннинг фикрини келтиради.

Киритилди: 20:00 10.01.2025. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!