Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди

Путин журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди

Россия президенти Владимир Путин америкалик журналистнинг матбуот анжуманида берган саволига кескин жавоб берди.

«Сиз "СВО" мақсадига ета олмадингиз. Кўплаб россияликлар, жумладан, Москвада ўлдирилган генерал ҳам ҳалок бўлди. Сурияда сиз қўллаб-қувватлаган Асад режими ағдариб ташланди. Трамп билан учрашганингизда кучсизроқ етакчига айланасиз. Сиз нима таклиф қила оласиз?» - деб сўради Путиндан NBC журналисти Кир Харди Бреннан-Симмонс.

Путин бунга жавобан: «Сиз ва АҚШда маошингизни тўлаётганлар Россиянинг заифлашган ҳолатда бўлишини жуда хоҳлайсизлар. Мен ишонаманки, Россия сўнгги икки-уч йил ичида анча кучли бўлди. Биз анча мустақил бўлдик, мудофаа қобилиятини, қуролли кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаяпмиз, бу ҳозир дунёда энг юқори кўрсаткичдир».

Путин, шунингдек, Доналд Трамп билан 4 йилдан ортиқ вақт давомида гаплашмаганини, аммо Америка етакчиси билан гаплашишга тайёрлигини айтди.

Путин, шунингдек, Суриядаги ҳокимият тепасига «террорчилар» келмаганини айтди: «Биз Суриядаги сиёсий кучлар билан муносабатларни қўллаб-қувватлаймиз, улар ҳарбий базаларимизнинг қолишидан манфаатдор, аммо биз бу ҳақда ўйлаяпмиз».

Унинг сўзларига кўра, Москва «Хмеймим ва Тартусдаги базалардан инсонпарварлик эҳтиёжлари учун фойдаланишни» таклиф қилган.

Киритилди: 21:48 19.12.2024. Ўқилди: 3059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!