«Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-428-сон, 10.12.2024 йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади.
Муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йилидан:
Юқоридаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.