Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грецияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Грецияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Грециянинг Волос порт шаҳрида тонналаб ўлик балиқлар денгиз юзасини қоплаганидан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бир ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарор Иқлим инқирози ва фуқаролик муҳофазаси вазирлиги томонидан қабул қилинди.

Ҳисоботга кўра, 27 августдан бери олиб борилаётган тозалаш ишларига қарамай, экологик вазият ва кучли ҳид аҳоли саломатлиги, маҳаллий иқтисодиёт ва туризмга зарар етказиши ҳақида хавотир уйғотмоқда. Расмийлар аҳолини минтақа пляжларида сузиш ва балиқ овлашдан тийилишга чақирди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, балиқ Волос шаҳри яқинида жойлашган Карла кўлидан келган.

Кўл 1962 йилда безгакка қарши кураш доирасида қуритилган, бироқ ўтган йили кучли ёмғир ва тошқинлар кўл яна тўлиб кетишига сабаб бўлган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Пагасит кўрфазига оқиб ўтадиган дарёнинг оғзида махсус тўсиқ иншоотлари йўқлиги сабабли чучук сув балиқларини сув тошқинлари ювиб кетган ва денгиз сувига тегиб нобуд бўлган. Махсус техника ёрдамида қирғоқ чизиғидан 100 тоннадан ортиқ ўлик балиқ олиб ташланди.

Киритилди: 15:46 01.09.2024. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!