Бугун 9 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлар бўлаётгани айтилди

Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлар бўлаётгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги хабар тарқалди.

🟡 Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

📌 Муассаса ходимларига оид меҳнат муносабатларини ташкил этилиши юзасидан хизмат текшируви тайинланди☑️.

🖇 Мурувват уйида тарбияланаётган вояга етмаганларга жисмоний зарар етганлигини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланиб, унинг натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

📍Терговга қадар текширув Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 22:17 05.07.2024. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!