Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия: «Бу биз эмас»

Россия: «Бу биз эмас»

Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясини Киевдаги болалар касалхонасига зарба беришда айблаб, тинч аҳоли нишонларига қилинган ҳужумларга алоқадорлигини рад этди.

Россия Мудофаа вазирлиги «Киев режимининг Россия томонидан гўёки қасддан ракета зарбаси бергани ҳақидаги» баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаб, «Киевдан эълон қилинган кўплаб фотосуратлар ва видеолавҳалар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмасининг қулаши туфайли вайрон бўлганлигини тасдиқлайди».

Вазирлик Украина айбловларини НАТО ҳомийлари томонидан бошланган "истерика" деб атади.

❕ Шу билан бирга, Украина Бош прокуратураси аниқлик киритишича, Киевга ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига, қурбонлар сони эса 37 кишига етган. Ярадорлар ва ҳалок бўлганлар орасида болалар ва шифокорлар ҳам бор.

Киритилди: 21:13 08.07.2024. Ўқилди: 3108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!