Бугун 13 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Анор" таъмли ичимлик таркибида захарли моддалар аниқлангани рост(ми)? Муносабат билдирилди

"Анор" таъмли ичимлик таркибида захарли моддалар аниқлангани рост(ми)? Муносабат билдирилди

Интернет тармоқлари орқали Қирғизистон Республикасида Афғонистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Анор" таъмли ичимлик таркибида захарли моддалар аниқланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу маҳсулот Ўзбекистон Республикасига ҳам олиб кирилган. Ҳар бир партиялар тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилиб келтирилган маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилган.

Келтирилган маҳсулотлар таркибида захарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.

Ҳозирда Афғонистон республикасида ишлаб чиқарилган "Анор" таъмли махсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида захарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Киритилди: 20:48 05.07.2024. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!