Путиннинг сўзларига кўра, сешанба куни Киевга ташриф буюрган Венгрия бош вазири унга президент Володимир Зеленскийга ўт очишни тўхтатиш таклифини билдиргани ҳақида айтган. Путин, шунингдек, яна бир бор Москва музокараларга тайёрлигини таъкидлади.
"Киев ҳалигача урушни ғалаба билан якунлаш ғоясидан воз кечишга тайёр эмас. Украина расмийлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича таклифимизни қабул қилмаяпти. Тинчликка эришиш уларнинг ҳарбий ҳолатни узайтириш учун баҳоналарини йўқ қилади. Ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан кейин Зеленскийнинг сайловда ғалаба қозониш имконияти йўқ", — дея фикр билдирди Россия президенти.
Путин, шунингдек, Украина қўшинларининг Донецк, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятларининг маъмурий чегараларидан тўлиқ олиб чиқилиши можарони йaкунлашнинг асосий шарти эканлигини айтди.
"Европага тинчлик керак. Тинчлик ка мулоқот каналларисиз эришиб бўлмайди. Мен бугун президент Путин билан тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилдим. Мен урушни тугатишнинг энг қисқа йўли қандай эканлигини билмоқчи эдим", — дея таъкидлади Венгрия бош вазири.
Орбаннинг сўзларига кўра, у Путиннинг мавжуд тинчлик ташаббуслари ва ўт очишни тўхтатиш ғояси ҳақида қандай фикрда эканлигини, шунингдек, уларни қандай тартибда амалга ошириш мумкинлиги ҳақида билишни хоҳлаган.
"Иккала томон билан алоқа қила оладиган деярли бирорта давлат қолмади. Шунинг учун мен аввал Киевга бордим, ҳозир эса Москвадаман", — дея қўшимча қилди Венгрия ҳукумати раҳбари.