Бугун 13 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда Nexia-2 уриб юборган бола шифохонада кўз юмди

Самарқандда Nexia-2 уриб юборган бола шифохонада кўз юмди

Самарқандда йўлдан ўтаётган 6 ёшли болани Нексия катта тезликда келиб уриб учириб юборди.

2024 йил 3 июль куни соат 18:00 ларда, Самарқанд тумани, “Жўйи сой” МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида, ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилини шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўнг томондан чап томонга югуриб ўтаётган, 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Бола зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда шифохонада бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:25 05.07.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!