Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ қирғизистонликлар учун визалар муддатини 10 йилга узайтирди

A A A
АҚШ қирғизистонликлар учун визалар муддатини 10 йилга узайтирди

АҚШ ҳукумати Қирғизистон фуқароларига Америкага кетиш учун бериладиган янги сайёҳлик ва ишчи визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди, деб ёзади akchabar.kg.

Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визаларини олишга ариза берганлик учун ундириладиган 20 долларлик тўлов ҳам бекор қилинди.

“Ушбу ўзгаришлар қирғиз халқи учун хизматларни яхшилаш, мамлакатларимиз ўртасида сафарларни соддалаштириш ва алоқаларимизни яхшилашга қаратилган”, — деди АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Лесли Вигери.

Янги 10 йиллик муддат 2024 йил 4 мартдан бошлаб берилган B1, B2 ва B1/B2 визаларига нисбатан амал қилади. Таъкидланишича, ёзда консуллик хизматлари янада ривожлантирилиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:23 04.03.2024. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!