Бугун 30 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чилонзор метро бекатида йўловчилар 9 дақиқадан зиёд поезд кутишди(ми)?

A A A
Чилонзор метро бекатида йўловчилар 9 дақиқадан зиёд поезд кутишди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда «Чилонзор йўналишида йўловчилар кундузги вақтда 9 дақиқадан зиёд поездни кутишмоқда» мазмунидаги хабар жойланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени қуйидагиларни маълум қилади:
Жорий йилнинг 9 октабр санаси соат 13:00 лар атрофида ҳаракатланиши лозим бўлган 13-сонли ҳаракат таркиби метрополитен ходими томонидан текширилганда, йўловчилардан бирининг шахсий буюми қолиб кетгани аниқланган. Йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, белгиланган йўриқномага асосан, ушбу поезд текширув йўлагига юборилган. Бунинг натижасида эса йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалдан бир муддат кечиккан ҳолда ҳаракатланган.

Шу ўринда йўловчилардан метро хизматидан фойдаланишда ўз шахсий буюмларига эътиборли бўлишларини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бу метро поездлари йўналишларда белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланиши учун асосий туртки бўлмоқда.

Киритилди: 17:37 10.10.2023. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!