Бугун, 1-август куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Боғбон” МФЙ Нормухаммедов мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлар хонадонларинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон соат 11:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:41 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида юқори қаватдаги хонадон балконида турган 2 кв.м майдонда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.