Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Инсон танидаги доғни ювиб ташлаш мумкин. Ҳатто яра-чақаларни ҳам бир қадар жўн муолажалар кўмагида бемалол бартараф этса бўлади. Аммо юракка тушган ярага малҳам қўйиш мушкулдир. Башарти, қалбни яра эмас, қон доғлари қоплаган бўлса-чи?! Таассуфки, бунинг даъвоси йўқдир. Бинобарин, қалб яраси ҳам, ундаги қон доғлари ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмайди.
…Урганчлик Бобоназар Ражабовга 1995 йили яхши ният-ла бошлаган тўйи татимади. Эндигина 21 ёшга тўлган ўғли Азамат ўзи ва бўлғуси умр йўлдоши учун ҳозирланган гўшангага кирмади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи С.Рахимова ва бошқаларнинг Миллий гвардия собиқ ходими А.Рўзимовга нисбатан Хоразм вилоят прокуратураси томонидан асоссиз равишда жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинганлиги ҳақидаги видеоёзувлар ўрганилди.
Ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Гурлан туманида “самосуд”” номи остида тарқалган видеоёзув бўйича маълумот берилди.
Жиноят иши бўйича Д.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
…Асли қўшкўпирлик Эътибор Ҳайитбоева ҳаётга енгил-елпи қаради, ҳар қандай қилмиш муқаррар равишда қидирмишга етаклашига инонмади. Ачинарли жиҳати шундаки, у ҳар гал боши тошга тегиб, хаёллари саробга дўнса, қилмишининг аччиқ қидирмишини татиса-да, ўз билганидан қолмади.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, жиноят иши бўйича дастлабки терговни Урганч шаҳри 2-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи олиб бормоқда.
Ҳазорасплик Эркабой Одамбоев табиатан беозор ва хушхулқ киши эди. У Ҳабибулла ота Одамбоевнинг пиру бадавлат хонадонида вояга етди. Оила — болажон. Эркабой эса, кенжа ўғил. Кенжа ўғил ҳамма жойда бўлгани каби Хоразмда ҳам алоҳида меҳр ва ардоқ остида камолга етади. 1981 йил ушбу қишлоқда туғилган кенжа фарзанд Эркабой ҳам ана шу алфозда ўсиб-улғайди.
Йигитлик ғурурини унутиб, аёлларга нисбатан товламачилик қилган ушбу шахсга нисбатан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразмда хизмат вазифасини бажараётган Ички ишлар ходимига милтиқдан ўқ узилди. Ходим тирик қолган бўлса-да у бир умрга ногиронга айланди.